Ўзбекистон ярим йилда 9,4 млн долларлик музқаймоқ харид қилди

13:23 11 Август 2025 Жамият
154 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон 6 ойда 9,4 миллион долларлик музқаймоқ импорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг январь июнь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан қиймати 9,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 440 тоннага юқоридир.

Россия энг йирик етказиб берувчи бўлиб, ярим йилда 828 тонна маҳсулот экспорт қилган. Шу билан бирга, импорт ҳажмининг ўсиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ички бозорда рақобатни кучайтиради.

2025 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга энг кўп музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:

Россия – 828 тонна;

Қозоғистон – 648 тонна;

Хитой – 187 тонна;

Беларусь Р. – 73 тонна;

Франция – 33 тонна;

Бошқа давлатлар – 55 тонна.

Аввалроқ истеъмолчиларга сифатсиз музқаймоқ сотган компания 64 миллион сўм маблағни қайтаргани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?