Ўзбекистон январь ойида 1,7 минг тонна қалампир экспорт қилди

22:59 08 Март 2022 Жамият
967 0

Фото: Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатларга қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 минг тонна қалампир экспорт қилган.

Қайд этилишича, қалампир экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 180 тоннага камайган.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 1,3 минг тонна;

Россия – 102 тонна;

АҚШ – 91,2 тонна;

Қирғизистон – 86 тонна;

Германия – 32,2 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?