Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ОАВ ва коммуникация соҳаларида яқин ҳамкорлик олиб борилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида бир қатор муҳим ҳужжатларни имзолади.
Жумладан, ташрифи доирасида Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи аҳдлашув баённомасини имзолади.
Туркия Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўртасида имзоланган “Оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги аҳдлашув баённомаси билан икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва алоқа соҳаларида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва яқин ҳамкорликни ошириш кўзда тутилган.
Шунга кўра, икки давлат ўз ҳудудларида амалдаги қонун-қоидалар, низомлар ва миллий сиёсатларга мувофиқ, коммуникация, халқ дипломатияси ҳамда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, телерадиоэшиттириш соҳаларидаги манфаатлилик ва ўзаро фойда асосида икки қардош мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга интилади.
Баённома билан икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникация соҳасида ахборот, тажриба ва илғор малакалар алмашиш, ўзаро фойдали ва манфаатли ташаббуслар ва лойиҳалар бўйича ҳамкорликка эришилади. Бундан ташқари, қўшма йиғилишлар, семинарлар, амалий машғулотлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари, алоқа ва телерадиоэшиттириш соҳаларида расмий шахслар ҳамда экспертлар ўртасида ташрифлар алмашинуви рағбатлантирилади. Мазкур ҳужжат 5 йил давомида амал қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг