Ўзбекистон ва Туркия халқаро юк ташувлари соҳасида янги тизимга ўтади
Ўзбекистон ва Туркия халқаро юк ташувлари соҳасида «E-Permit» тизимини ишга туширади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 2021 йилнинг 31 март куни бўлиб ўтган норасмий саммитидаги келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлиги «E-Permit» айирбошлаш тизимини ишга туширишни бошлади. Тизим юкларни ташиш учун рухсатномаларни электрон шаклда айирбошлашга қаратилган.
Маълум қилинишича, 6 ноябрь куни Ўзбекистондан йўлга чиққан синов автокарвони 10 ноябрь куни «Sarp» чегара ўтказиш пункти орқали Туркияга етиб борган. Автокарвон Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлиги мутасаддилари ҳамда божхона маъмурияти вакиллари томонидан кутиб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг