Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть-газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «КазМунайГаз» АЖ ўртасида нефть-газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақида «ЎзА» хабар берди.
Унга кўра, нефть-газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим икки давлат компаниялари ўртасида узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади. Мазкур ҳужжатда экспертлар мулоқотини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ва стратегик ташаббусларни биргаликда ишлаб чиқиш назарда тутилган.
«Битим доирасида лойиҳалар географиясини кенгайтириш, ресурс базасидан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш ҳамда транспорт инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини ошириш режалаштирилган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, экспертлар компетенциясини бирлаштириш орқали амалий ечимлар ва ташаббуслар ишлаб чиқилади. Бу эса ҳар икки томоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади.
Жамият ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур қадам Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ишончли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, Марказий Осиёда энергетика соҳасидаги шерикликни кенгайтиришга туртки беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг