Ўзбекистон ва Озарбайжон парламент аъзолари стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган панель сессиясини ўтказди
Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов олган суратлар/Халқ сўзи
Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми доирасида «Стратегик ҳамкорликни ривожлантиришда парламентларнинг роли: қонунчилик ташаббуслари, юқори даражадаги келишувлар ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш» мавзусидаги панель сессияси бўлиб ўтди.


Мазкур сессияда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялари ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев ҳамда Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисининг Ҳуқуқий сиёсат ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Али Гусейнли модераторлик қилишди.



Сессияда икки мамлакат парламент аъзолари парламент назорати юзасидан долзарб масалалар, қонунчилик ташаббуслари ва уларнинг ижросини атрофлича муҳокама қилди.
Шунингдек, юқори даражада эришилган келишувларнинг амалда бажарилишини таъминлаш, ижро ҳокимияти устидан парламент назоратини кучайтириш, фуқаролик жамияти ва ОАВ билан самарали ҳамкорликни ташкил қилиш каби муҳим йўналишлар бўйича фикр алмашилди.




Қонун устуворлиги, очиқлик, ҳисобдорлик, бюджет назорати, коррупцияга қарши курашиш устидан парламент назорати, инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар ҳимояси сессияда муҳокама қилинган асосий мавзулардан бўлди.
Иштирокчилар парламентлар ўртасида энг яхши тажриба алмашиш ва парламент дипломатиясини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Форум доирасида «Иқтисодий тараққиётни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш: бизнес ва инвестициялар учун янги имкониятлар» мавзусида панель сессияси ўтказилди.





Мазкур сессия давомида икки мамлакатнинг иқтисодий ривожи учун парламентлар томонидан қонунчилик асослари яратиш, инвесторлар учун қулай муҳит шакллантириш, кичик бизнесни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Имтиёзли солиқ ва кредит сиёсати, соддалаштирилган тартиб-таомиллар, савдо ва инвестиция битимларини қонуний асосда мустаҳкамлаш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасида парламент ташаббуслари тақдим этилди.






Шунингдек, рақамли иқтисодиёт, мобил стартаплар, молиявий технологиялар, яшил технологиялар ва экологик лойиҳаларга инвестиция жалб этиш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.
Сессия якунида парламентлар бизнес ҳамжамияти билан бевосита мулоқотда бўлиши ва иқтисодий сиёсатни қонунчилик орқали қўллаб-қувватлаши зарурлиги қайд этилди.
Акмал МУҲАММАДОВ, Юнус БЎРИЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг