Ўзбекистон ва Озарбайжон киноижодкорлари ҳамкорликда Мақсуд Шайхзода ҳақида фильм суратга олади
Шу кунларда Озарбайжонда “Ўзбекистон фан ва маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ва Озарбайжон Кинематография агентлиги ўртасида ўзбек халқининг севимли шоири, ёзувчи, драматурги, забардаст олим сифатида донг таратган Мақсуд Шайхзода ҳақида фильм яратиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур келишув маданият кунларининг муҳим воқелиги бўлди. Меморандум Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги кинематография агентлиги директори Ўрхан Фикрет ўғли томонидан имзоланди.
— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилда мамлакатимиз тарихий шахслари ҳаёти ва ижодига бағишланган 50 та лойиҳадан иборат “Тирик тарих” туркуми остида фильмлар яратиш ташаббусини илгари сурди. 7 йилга мўлжалланган дастур лойиҳасига киритилган фильмлардан бири “Мақсуд Шайхзода” қўшма кинолойиҳасидир. Ишонамизки, ушбу киномаҳсулотлар Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари қалбидан жой олади ва халқларимиз ўртасидаги умумий маданий алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади, — деди Фирдавс Абдухолиқов.
— Ўзбек киносидаги янгиликлар, ислоҳотлар бизни ҳам жуда хурсанд қилмоқда ҳамда айнан ўзбек ўзбек миллий фильмларига бўлган қизиқишимиз ортмоқда. Албатта, миллий кинематографиянгиздаги бундай ижобий ислоҳотлар Президентингизнинг эътибори ва кўмаги туфайли. Ўзбекистон киноижодкорлари билан ҳамкорликда ушбу фильмдан ташқари яна бошқа мавзуларда ҳам қўшма лойиҳалар ишлаш режамизда бор, — деб таъкидлади Ўрхан Фикрет ўғли.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг