Ўзбекистон ва Франция Сенатлари ўртасида парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳларнинг онлайн учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Франция Республикаси парламенти Сенати ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳларнинг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон–Франция ҳамкорлиги стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Бу юқори даражадаги ташрифлар ҳамда йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани билан изоҳланди. Иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва қатор тармоқларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича амалга оширилаётган қўшма ташаббуслар ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳим аҳамияти қайд этилди.
Француз тилини ўрганишга қизиқиш тобора ортиб бораётгани, шунингдек, икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Туристик алоқаларни жонлантириш, қўшма туризм форумлари ва маданий тадбирларни ўтказиш бўйича таклифлар билдирилди.
Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳлар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, уларнинг ҳар йили камида бир марта қўшма йиғилишларини ўтказиш ҳамда навбатдаги йиғилишни Ўзбекистон Республикасида ташкил этишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг