Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги қамишзорлар нега ёқилмоқда?
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда, Амударё ичкарисида жойлашган кичик оролчалардаги қамишзорлар режали тартибда ёқилмоқда. Бу жараён атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш, зарарли ҳашаротлар кўпайишини олдини олиш ва юқумли касалликлар тарқалишига қарши чора сифатида амалга ошириляпти, деб ёзди Сурхондарё вилояти ахборот хизмати.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ишлар мутасадди идораларнинг рухсати ва масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида олиб бориляпти. Ёнғин ҳаракатлари тўлиқ назорат остида бўлиб, хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинади.
Мутахассисларнинг фикрича, қамишзорларнинг ёқилиши сув ҳавзаларида гигиеник шароитни яхшилаш, ҳашаротларнинг назоратсиз кўпайишининг олдини олиш ва экологик мувозанатни сақлашга хизмат қилади. Ушбу тадбир белгиланган режа асосида ва махсус хавфсизлик қоидаларига мос равишда амалга оширилмоқда.
Тегишли органлар аҳолининг хавотирга тушмаслиги учун жараён доимий кузатув остида эканини ва ушбу чора-тадбирлар экологик меъёрларга мос равишда амалга оширилаётганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг