Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатига йўлланма олди

Кеча, 9 сентябрь куни U-23 Осиё чемпионати мусобақаси саралашининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Хусусан, Қирғиз Республикасида ташкил этилган «E» гуруҳида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сўнгги ўйинини ўтказди. Ушбу баҳсда Равшан Ҳайдаров шогирдларига Фаластин терма жамоаси рақиблик қилди.
Учрашув 2:1 ҳисоби билан Ўзбекистон ёшларининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган гўлларга «Пахтакор» футболчиси Беҳрўз Асқаров ва «Сурхон» ҳужумчиси Рустам Турдимуродов муаллифлик қилди. Фаластин терма жамоасининг ягона жавоб голи Муҳаммад Сандуққа ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа ўйин Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Бироқ бу Равшан Ҳайдаров шогирдларига гуруҳда 1-ўринни олиш имконини бермади. Мезбон Қирғиз Республикаси терма жамоаси тўплар нисбатига билан гуруҳда етакчиликни қўлга киритди.
Мусобақа регламентига кўра, Осиё кубоги мусобақасининг финал босқичига ўз гуруҳида ғолиб бўлган 11 та жамоа ва энг яхши натижага эга 4 та 2-ўриндаги жамоалар чиқиши керак эди.
Ўзбекистон, Хитой, Ливан ва Бирлашган Араб Амирликлари U-23 терма жамоалари айнан энг яхши 2-ўриндаги терма жамоалар мақоми билан келгуси йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган мусобақа йўлланмасига эга чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг