Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезияда ўтадиган турнирда қатнашади
Фото: ЎФА
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезия мамлакатида ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Жакарта мезбонлик қиладиган мусобақада U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Индонезия, Мали ва Тожикистон U-17 терма жамоалари ҳам иштирок этади.
2008-йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун сентябрь ойида Испанияда йиғин ўтказган ҳолда Англия, Канада ва Марокашга қарши ўйинлар ўтказади. Шу сабабли Индонезиядаги мусобақада 2009-йилда туғилган футболчилардан таркиб топган U-16 термаси иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг ушбу турнирдаги ўйинлари санаси қуйида келтирилган:
12-август
• Ўзбекистон U-16 — Мали U-1
15-август
• Ўзбекистон U-16 — Индонезия U-17
18-август
• Ўзбекистон U-16 — Тожикистон U-17
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг