Ўзбекистон туризм салоҳияти Берлин метросида намойиш этилмоқда
Архив сурат
Германия пойтахтидаги метрополитен вагонларида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилмоқда.
“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш дастури доирасида мамлакатимиз элчихонаси томонидан “DIEMEDIAFABRIK Agentur für Mediaberatung GmbH” медиа-хизмати агентлиги билан ҳамкорликда ноябрда йўлга қўйилган мазкур сайёҳлик тарғиботи декабрь ойи охиригача Берлин метрополитенида намойиш этилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг катта қисми германияликлар ҳиссасига тўғри келади. Давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган очиқ ташқи сиёсати туфайли нафақат иқтисодий, балки туризм соҳасида ҳам дунё мамлакатларининг асосий эътибори юртимизга қаратилмоқда. Европанинг йирик сайёҳлик компаниялари ва туроператорларининг юртимизга билдираётган қизиқиши ва изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқалари бунга яққол мисолдир.
Дунёдаги энг йирик метрополитенга эга шаҳарлардан бири бўлган Берлин метросида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, мавжуд сайёҳлик йўналишлари ва имкониятлари тасвирланган видеолавҳа намойиши Германиядан мамлакатимизга сайёҳлар сонининг янада ортишига, уларни юртимиз имкониятлари билан яқиндан таништиришга хизмат қилиши муқаррар.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Берлин метроси энг кўп фойдаланиладиган жамоат транспортларидан бири ҳисобланади. Ундан нафақат шаҳар аҳолиси, балки бутун дунёдан келадиган меҳмонлар ҳам фойдаланади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, йилнинг айни шу ойларида германияликлар кейинги йилги саёҳатларини режалаштиради. Янги йил байрами арафасида Германияга дунёнинг турли бурчакларидан меҳмонларнинг оқиб келишини ҳисобга олсак, юртимиз туризм салоҳиятига бағишланган ушбу видеороликлар ўз самарасини бериши, шубҳасиз. Ўз навбатида, бу келгуси йилда мамлакатимизга келувчи сайёҳлар сони ошишига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг