Ўзбекистон терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказади
Фото: ЎФА
Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сентябрь ойида Испания мамлакатида йиғин ўтказади. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоа йиғин доирасида халқаро турнирда иштирок этади ва 2025 йилги U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Англия, Канада ҳамда Марокаш ўсмирлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Қуйидаги расмда ушбу ўйинлар санаси билан танишишингиз мумкин:
Эслатиб ўтамиз, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 3-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мундиалдаги дастлабки ўйинини 5 ноябрь куни Парагвайга қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг