Ўзбекистон терма жамоаси «CAFA National Cup» ғолиби

Иллюстратив фото
Бугун, 8 сентябрь куни Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказиб келинаётган «CAFA National Cup» мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термаси билан куч синашди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида эронлик ҳимоячи Ария Юсуфи майдондан четлатилди ва ўйин сўнггигача форслар бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттирдилар.
Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланди — 0:0. Қўшимча таймларнинг биринчисида эронликлар ўз жарима майдони ичида Остон Ўруновни қўполлик билан тўхтатиб қолдилар. Учрашувни бошқариб борган қирғизистонлик ҳакам Нурзатбек Абдуқодиров ҳеч иккиланмай ўн бир метрлик нуқтага ишора қилди. Аммо жарима зарбасидан Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов унумли фойдалана олмади.
Иккинчи қўшимча бўлимнинг сўнгги дақиқасида Ҳожиакбар Алижонов ажойиб зарба йўллаб, учрашувда киритилган ягона голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа учрашув 1:0 ҳисобида Ўзбекистоннинг ғалабаси билан якунланди. Бу футболчиларимизнинг «CAFA National Cup» мусобақасидаги илк соврини ҳисобланади.
Ғолиб жамоага бош совринни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва ФИФА президенти Жанни Инфантино топширди.
Мусобақа якунларига кўра, Эрон терма жамоаси дарвозабони Паям Ниязманд турнирнинг энг яхши дарвозабони, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов энг яхши футболчиси, 3 та гол киритган Игор Сергеев эса энг яхши тўпурар учун аталган совринларни қабул қилиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг