Ўзбекистон–Саудия Арабистони: парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Сенатда «Ўзбекистон-Саудия» ва «Саудия- Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг қўшма мажлиси онлайн шаклида ўтказилди.
Мажлисда Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, АТ, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва қатъияти туфайли изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги йилларда ўтказилган олий даражадаги учрашувлар ва ташрифлар стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиққани таъкидланди.
Суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш юзасидан парламент назоратини кучайтириш, ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ва парламентлараро ҳамкорликни мунтазам давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг