Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташуви бажарилмоқда
Мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш, автомобиль транспортида янги коридорларда юк ташувларини йўлга қўйиш мақсадида Транспорт вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон” коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташувини ташкил этди.
Иштирокчи давлатлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик ва ушбу транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар натижасида савдо айланмаси ўсиши ва транспорт-логистика алоқаларининг кенгайиши учун янги истиқболлар очилмоқда.
Ушбу йўналиш давлатлар ўртасида экспорт ва импорт юк ташувлари ҳажмини оширишга, савдо алоқалари географиясини кенгайтиришга ҳамда товарларни етказиб бериш муддатларини қисқартиришга хизмат қилади.
Дунё логистика бозоридаги вазиятни инобатга олганда, мазкур коридорнинг ривожланиши ўзбек миллий ташувчилари учун ўз бизнесини кенгайтириш, самарадорликни ошириш ҳамда минтақавий ва глобал даражадаги ўринларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг