Ўзбекистон қиймати 130 млн АҚШ долларлик мобил телефон импорт қилган

14:59 29 Август 2023 Иқтисодиёт
904 0

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 130 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона барча турдаги мобил телефонлар импорт қилган.

Мобил телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365 880 тага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 7 ойида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1,7 млн дона

— Ветнам – 189,2 минг дона

— Ҳиндистон – 14,3 минг дона

— Қозоғистон – 2,4 минг дона

— БАА – 1,9 минг дона.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?