Ўзбекистон Президенти ШҲТ бош котибини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Нурлан Ермекбаевни қабул қилди.
Ушбу нуфузли ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган умумий хавф ва хатарларга қарши курашишда амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик тамойиллари асосида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш муҳим экани таъкидланди.
Самарқанд саммитида бошланган ШҲТ фаолиятини модернизация қилиш жараёнини давом эттириш, жумладан, ташкилотнинг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
"Янги иқтисодий мулоқот"ни ривожлантириш концепцияси ва мамлакатимизнинг бошқа қатор ташаббусларини амалга ошириш зарурлиги қайд этилди. Булар савдони соддалаштириш тўғрисидаги битим, электрон тижорат дастури, инвестицияларни рағбатлантириш чора-тадбирлари, логистикада рақамлаштириш режаси, "ШҲТ келажак технологиялари" дастури, Озиқ-овқат хавфсизлиги атласи ва бошқаларни қабул қилишдир.
Шунингдек, Хитойда бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг