Ўзбекистон Президенти Покистон делегациясини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 август куни Покистон Ислом Республикаси Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Саҳир Шамшод Мирзо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Покистон Бош вазирининг жорий йил февраль ойидаги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражаларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 23 фоизга, юк ташиш 50 фоизга ошди. Карачи ва Лаҳор шаҳарларида савдо уйлари очилди. Тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпайди.
Ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда, хавфсизликка замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги амалий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича имзоланган уч томонлама битимни тез фурсатда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг