Ўзбекистон Президенти “Lactalis” компанияси раҳбари билан учрашди

16:23 02 Ноябрь 2023 Сиёсат
211 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Lactalis” компанияси раиси Эммануэль Бенье билан учрашди.

Компания дунёдаги сут ва пишлоқ маҳсулотларининг энг йирик ишлаб чиқарувчисидири. Унинг тасарруфида 52 та мамлакатдаги 270 та завод фаолият юритмоқда.

Учрашув чоғида давлатимиз раҳбари компаниянинг Наманганда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?