Ўзбекистон Президенти Кувайт Ҳукумати раҳбарини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайтга ташрифи доирасида ўзи учун ажратилган қароргоҳда ушбу мамлакат Бош вазири вазифасини бажарувчи, ички ишлар вазири Шайх Фаҳд ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Кувайт томонидан молия ва инвестициялар вазири Нура Сулаймон ал-Фассам, савдо ва саноат вазири Халифа Абдулла ал-Аскар ҳамда Инвестиция агентлиги директори Шайх Сауд ас-Сабоҳ ҳам иштирок этди.
Бугун бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки давлат раҳбарларининг Ўзбекистон-Кувайт муносабатларини кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиққан учрашуви самарали бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.
"Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" саммитида иштирок этиш учун Кувайт Амирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига биргаликда тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Шу нуқтаи назардан, Қўшма инвестиция платформаси ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт, гидроэнергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа тармоқлардаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
"Йўл харитаси"га киритилган кооперация дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш мақсадида фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифларни ташкил этишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг