Ўзбекистон Президенти ISESCO билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга келган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди.
Илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ушбу нуфузли минтақавий тузилма билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
ISESCO бош директори самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор этиб, мамлакатимизда бой илмий ва маданий меросни асраб-авайлаш, ҳар томонлама ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган сиёсат натижаларини юқори баҳолади.
Ўзбекистон Президенти ташкилот билан ўзаро манфаатли ва жадал ҳамкорликнинг бугунги даражасини алоҳида мамнуният билан қайд этди.
2007 йилда Тошкент шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган, 2020 йилда Бухоро шаҳри, 2025 йил учун эса Самарқанд шаҳри ушбу мақомга эга бўлди.
Жорий йилда Хива Ислом дунёсининг туризм пойтахти ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги Халқаро ислом академиясида ISESCOнинг Ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича махсус кафедраси фаолият юритмоқда.
Ҳамкорликнинг янги йўналишлари сифатида қўлёзмалар ва бошқа тарихий ёдгорликларни сақлаш, реставрация қилиш бўйича тажриба алмашиш, бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш, араб тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, халқаро илмий ва маданий тадбирларни ташкил этиш белгиланди.
Амалий шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Ўзбекистонда ISESCOнинг минтақавий ваколатхонасини очиш масаласи ўрганилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг