Ўзбекистон Покистондан қарийб 50 миллион долларга тенг картошка импорт қилган

20:37 05 Октябр 2025 Жамият
206 0

2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 49,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 490,8 минг тонна картошка импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Жорий йилнинг ортда қолган даври мобайнида Ўзбекистонга энг кўп картошка етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:

  • Покистон – 299,4 минг тонна;
  • Қозоғистон – 110 минг тонна;
  • Афғонистон – 34,8 минг тонна;
  • Қирғизистон – 18,1 минг тонна;
  • Россия – 15,4 минг тонна;
  • Бошқа давлатлар — 13,1 минг тонна.

Миллий статистика қўмитаси хабарига кўра, картошка импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41 минг тоннага ёки 9,1 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?