Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркия билан ўйнайди

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасига жиддий тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси турк тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Унда маълумот берилишича, октябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон ва Туркия терма жамоалари 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Баҳслар 11 ва 14 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу учрашувларга “ЖАР“ стадиони мезбонлик қилиши маълум қилинган.
Маълумот учун, Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги дастлабки ўйинини 5 ноябрь куни Парагвай ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг