Ўзбекистон Олий Мажлисининг Араб парламенти билан ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Араб парламенти Раиси Муҳаммад Аҳмад Ал-Ямаҳ билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон парламентининг араб давлатлари парламентлари билан муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш, аввало, қонун ижодкорлиги, парламент назорати, парламентларнинг қўмиталари ўртасида мунтазам мулоқотни фаоллаштириш ва ўзаро ташрифларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, аёл етакчилар учун алоҳида форум ўтказиш, Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Араб парламенти ўртасида англашув меморандумини имзолаш, дўстлик гуруҳини ташкил этиш ҳамда ижтимоий соҳада лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида биргаликда ишлашга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг