Ўзбекистон оғир кунларда ҳамиша ишончли дўст бўлган
ЎзА
Аввало кириб келаётган Наврўз байрами билан Ўзбекистон ҳукуматини, меҳрибон ва дўст ўзбек халқини табриклаймиз. Ҳаёт қувончли ва қайғули кунлардан иборат. Коронавируснинг жаҳон бўйлаб тарқалиши ҳам дунё халқлари учун катта синов. Бу бўҳронли кунларда бир-биримизга ҳамдард, елкадош бўлишимиз керак.
Мамлакатларимиз маданиятида умумий тушунча бор: ҳақиқий дўст бошга оғир кун тушганда, ғаму шодликларда бирга бўлади. Ўзбекистон Республикаси озарбайжонликлар бошига ана шундай оғир дамлар келган пайтда биринчилардан бўлиб инсонпарварлик ёрдамини жўнатганидан жуда хурсандмиз. Бу саховатли кўмак Наврўз байрами остонасида бутун эронликлар қалбида унутилмас кун бўлиб қолади.
Эрон Ислом Республикаси ҳукумати ва халқимиз номидан Ўзбекистон ҳукумати ва дўст, биродар халқига, айниқса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирамиз.
Умид қиламизки, бутун жаҳон аҳли коронавирусни биргаликда енгиб ўтади.
Ҳамид НАЕРАБАДИ,
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги
Фавқулодда ва мухтор элчиси
Манба: ЎзА
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг