Ўзбекистон МТЖ амалдаги Жаҳон чемпионларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Жаҳон чемпионатига йўл олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиал арафасида жиддий тайёргарлик режалаштирмоқда. Бу жараён доирасида жамоа дунёнинг етакчи терма жамоалари билан бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиши кўзда тутилган.
«Championat.asia» нашри тарқатган маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 2025 йил октябрь ойида ФИФА кунлари доирасида амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентинага қарши беллашади. Беллашув Аргентина ҳудудида ташкил этилиши кутилмоқда.
ФИФА эълон қилган расмий тақвимда мазкур ўйин 20–28 октябрь саналари оралиғида ўтказилиши мумкин. Бу учрашув ўз навбатида терма жамоамиз учун юқори даражадаги рақибга қарши баҳс олиб бориш орқали тажриба тўплаш имконини яратади.
Маълумот учун, Ўзбекистон илгарироқ ҳам Жанубий Америка қитъасининг бир қатор жамоалари — Венесуэла, Боливия ва Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этган. Аргентинага қарши кутилаётган беллашув эса бу жараённинг янада мустаҳкам босқичи сифатида қайд этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг