Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ишдан кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ўз лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди. Словениялик мураббий соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли терма жамоани бошқаришдаги вазифаларини тўлақонли бажара олмаслигини билдириб, шартномани ўзаро розилик асосида бекор қилишга қарор қилди.
Сречко Катанец ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида профессионал даражада ишлаш имконияти йўқлигини афсус билан таъкидлади. Шунингдек, у ЎФАга қўллаб-қувватлагани ва самарали ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини изҳор этди ҳамда миллий терма жамоага Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида омад тилади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сречко Катанецнинг Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришдаги хизматларини юқори баҳолаб, унинг соғлиғини тиклаш ва мураббийлик фаолиятини муваффақиятли давом эттиришини тилади. Ассоциация ва мураббий ўртасидаги шартнома дўстона муносабатлар сақланган ҳолда бекор қилингани таъкидланди.
Ҳозирда ЎФА миллий терма жамоанинг бош мураббийи лавозимига муносиб номзодни танлаш бўйича ишларни олиб бормоқда. Яқин кунларда янги мураббий тайинланиши кутилмоқда.
Қайд этиш керакки, Сречко Катанец 2021 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг даврида жамоа Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қатнашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг