Ўзбекистон МДҲ зиёлиларининг навбатдаги форумига мезбонлик қилди
Фото: Халқ сўзи
12–13 декабрь кунлари Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижодий ва илмий зиёлиларининг ХВ форуми бўлиб ўтди. Анжуманда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Бош вазир ўринбосари – Маданият вазири Озодбек Назарбеков, маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари раҳбарлари, чет эллик соҳа мутахассислари ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
«Гуманитар ҳамкорлик: 30 йиллик тажриба ва ривожланиш истиқболлари» мавзусига бағишланган форумда ривожланиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, форум доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида МДҲ Ёшлар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтди.
Форум давомида ҳар йили фан ва таълим, маданият ва санъат, гуманитар йўналишда самарали фаолият олиб бориб, Ҳамдўстлик ривожига муносиб ҳисса қўшаётганлар алоҳида эътироф этилди. Хусусан, жорий йилда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Россия, Тожикистон, Беларус, Қозоғистон, Молдова, Қирғизистон вакиллари «Ҳамдўстлик юлдузлари» ва «Ҳамдўстлик дебютлари» халқаро мукофотлари билан тақдирланди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов ва «Profi Solushns» компанияси архитектор-дизайнери Икром Ҳайдаров ҳам эътироф этилганлар қаторидан ўрин олди.
Анжуман давомида МДҲ давлатларидан келган 200 дан ортиқ соҳа мутахассислари ва маҳаллий мутахассислар ўртасида фан, таълим, спорт, туризм ва бошқа соҳалардаги ривожланиш борасида фикр алмашилди, ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ва бошқа долзарб масалалар бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Шунингдек, соҳаларни ривожлантириш учун қилинажак ишлар юзасидан қатор келишувларга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг