Ўзбекистон хорижга 6,3 млн АҚШ долларига тенг газплита экспорт қилди

16:28 26 Январь 2026 Иқтисодиёт
524 0

Ўзбекистон 2025 йилда 13 та хорижий давлатга қиймати 6,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 77 891 дона газплита экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп газплита етказиб берган давлатлар:

  • Қозоғистон – 42 931 дона;
  • Тожикистон – 22 320 дона;
  • Россия – 3 755 дона
  • Қирғиз Р. – 3 201 дона;
  • Украина – 2 549 дона;
  • Бошқа давлатлар – 3 135 дона.

Қўмита маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 2024 йилга нисбатан қарийб 17 минг донага ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер