Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев 16 май, якшанба куни 76 ёшда вафот этди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, театр режиссёри Баҳодир Йўлдошев 16 май куни тонгда вафот этган.
Баҳодир Йўлдошев 1945 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. У 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1971–1974 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида режиссёр, 1974–1984 йилларда бош режиссёр бўлиб ишлаган.
Баҳодир Йўлдошев 1984 йилдан бошлаб Аброр Ҳидоятов номли Ўзбек Давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида фаолиятини давом эттирган. Бу театрда у «Майсаранинг иши», «Фармонбиби аразлади», «Паранжи сирлари», «Қора камар», «Зиёфат», «Искандар», «Фиридун», «Нодирабегим», «Ипак йўли» каби асарларни саҳналаштирган. Режиссёр бир нечта халқаро ва Ўзбекистон театр фестивалларининг мукофотлари билан тақдирланган. Баҳодир Йўлдошев мустақиллик йилларида «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, Мустақиллик ва Наврўз байрамларига бағишланган тадбирларнинг бош режиссёри сифатида маданий жараёнда фаол иштирок этиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг