Ўзбекистон Ирландияга янги элчи тайинлади
Ўзбекистоннинг Ирландияга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшан Усманов мазкур давлат Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Протокол департаменти бошлиғи Ральф Викторига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, тадбир давомида Ўзбекистон ва Ирландия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашилган.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида алоқаларни жадаллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Қишлоқ хўжалиги, ИКТ, фармацевтика ҳамда қайта тикланувчи энергия соҳаларини истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилган.
«Учрашув сўнггида Ирландия томони Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлидаги ишларига муваффақиятлар тилади», — дейилади агентлик хабарида.
Маълумот учун, Равшан Усманов 2023 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси сифатида Лондон шаҳрига келганди. 2024 йил 16 май куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарлз III га ишонч ёрлиқларини топширган. 2025 йил февраль ойида эса у бир вақтнинг ўзида мамлакатимизнинг биринчи элчиси сифатида Исландия Президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг