Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида деярли ўн поғонани йўқотди
Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида тўққиз поғонани йўқотди, бу ўзгаришга янги рейтинг методологияси, кўрсаткичларнинг ўзгариши ва уларни ҳисоблаш таъсир кўрсатди, дейилади Heritage Foundation ҳисоботида.
Маълумотларга кўра, ҳисобот 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 30 июнгача бўлган даврда ўтказилган тадқиқотларга асосланган. Ўзбекистон 55,7 балл тўплаган ҳолда 177 давлат орасида 117-ўринни эгаллади ва шу билан мамлакатнинг рейтингдаги очкоси 2,6 поғонага камайди. Ҳисоботда айтилишича, республика «асосан эркин иқтисодиётга эга» мамлакат бўлиб қолмоқда.
Кучли учликни Сингапур эгаллади — 84,4 балл; Швейцария — 84,2 балл ва Ирландия — 82,0 балл. Рейтингнинг энг сўнгги ўринларини Куба эгаллаган — 29,5 балл; Венесуэла — 24,8 балл ва Шимолий Корея — 3,0 балл.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни пасайишига ҳисобот методологиясининг ўзгариши сабаб бўлди. Хусусан, кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш, шунингдек, фойдаланилган халқаро маълумотлар манбалари энди бошқача кўринишга эга. Бундан ташқари, коронавирус пандемиясига жавобан иқтисодий шароитларда сезиларли тебранишларга олиб келди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг