Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 10-13 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда ёмғир қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кундузи асосан 12-17 даража илиқ атрофида бўлади, ҳафта ўртасида эса 8-11 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат кечалари нисбатан 7-10 даража илиқ атрофида бўлади, ҳафта ўртасида 3-6 даража илиққача пасаяди. Республика шимолида ҳарорат кечалари 2 даража совуқ — 3 даража илиқдан 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туради.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 13-18 метр/секундгача кучаяди, 9-10 февраль кунлари айрим жойларда баъзида 20-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 9 февралда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 14-16 даража илиқ бўлади. 10-13 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 11-16 даража илиқ бўлади, 11 февралда 8-10 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат кечалари 8-10 даража илиқдан 3-5 даража илиққача ўзгариб туради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг