Ўзбекистон ҳудудидаги афғонистонлик қочқинлар сони илк бор эълон қилинди

01:26 19 Декабрь 2021 Сиёсат
1948 0

Айни пайтда Ўзбекистонда 150 га яқин афғон қочқинлари бор. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон расмийлари Сурхондарёда истиқомат қилаётган афғон қочқинларини Афғонистонга мажбуран депортация қилишни режалаштирмаган.

Жорий йилнинг 14-15 август кунлари Амударёдан ўтган қочқинлар сони 150 га яқин. Уларнинг молиявий имкониятлари ниҳоятда чекланган. Уларнинг оилалари Афғонистонда қолмоқда, — деди махсус вакил.

Исматулла Иргашев қочқинлар билан ҳам суҳбатлашди. Толибон ҳукумати уларни таъқиб қилмаса, ўлдирмаса ёки қамоққа ташламаса, улар мамлакатга қайтишга тайёр, дейди у.

Ўз навбатида, ҳаракат вакиллари қочқинлар ватанига хизмат қилса, уларни кечиришларини айтишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?