Ўзбекистон Ҳиндистондан 2,9 млн долларлик гуруч харид қилди

Иллюстратив фото
Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон Ҳиндистондан 7 ойда қанча гуруч импорт қилганини очиқлади.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь июль ойларида Ўзбекистон 13 та давлатдан қиймати 2,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 6,5 минг тонна гуруч импорт қилган.
Бунда энг йирик етказиб берувчилар 4,3 минг тонна гуруҳ билан Қозоғистон, 1,1 минг тонна маҳсулот билан Ҳиндистон ва 582 тонна билан Қирғиз Республикаси бўлган.
7 ойида Ўзбекистонга энг кўп гуруч етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 4,3 минг тонна;
Ҳиндистон – 1,1 минг тонна;
Қирғиз Р. – 582 тонна;
Покистон – 186 тонна ;
Хитой – 66 тонна;
Бошқа давлатлар – 289 тонна.
Аввалроқ 2025 йилнинг январь июль ойларида Ўзбекистонга 22 та хорижий давлатлардан қиймати 155,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 30 минг 346 та юк автомобиллари импорт қилингани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг