Ўзбекистон футбол ассоциацияси 340 минг АҚШ доллари миқдорида жазога тортилди

10:56 07 Октябр 2025 Спорт
156 0

ОФК Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 340 минг АҚШ доллари миқдорида жазога тортилди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси маълумотига таянган ҳолда Жамолиддин Бобожонов хабар берди.

Бунга сабаб сифатида, ЎФА 10 июнь куни «Бунёдкор» стадионида ўтказилган «Ўзбекистон» – «Қатар» учрашувида бир қатор қоидаларни бузгани кўрсатилмоқда. Жумладан, ўйин тугаганидан сўнг майдонга футболчилар учун мукофот сифатида ажратилган BYD автомобиллари олиб кирилгани қайд этилган.

«Гап шундаки, ОФК ҳар бир ўйин учун мезбонлардан стадион ҳудудида, майдон ичида ва атрофида ўз ҳомийлари брендларидан бошқа брендлар бўлмаслигини қатъий талаб қилади. Чунки, ОФК Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари учун ҳар бир мезбон жамоага анча катта маблағ тўлайди.

Агар ЎФА ўша куни майдонга машиналарни олиб кирмасдан, футболчиларга фақат калитларни топширганида эди, 340 минг доллар ёнида қолар эди.

Лекин хорижлик мураббий учун 4 миллион евронинг ярмининг ярмини тўлай оладиган ташкилот учун бу пуллар чикора», — дейилади манба хабарида

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?