Ўзбекистон фуқароларига Россия олийгоҳларида таҳсил олиш учун ажратиладиган квоталар сони оширилиши маълум қилинди

18:14 30 Июнь 2022 Жамият
978 0

Фото: Edu.uz

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов «Россотрудничество» Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича Федерал агентлиги раҳбари ўринбосари Павел Шевсов бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. 

  Павел Шевсов ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги режаларга тўхталиб, Россия томони 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун ажратиладиган квоталар сони оширилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер