Ўзбекистон – Франция: Паралимпия соҳасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилади

13:49 11 Январь 2024 Спорт
350 0

Бугун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида Франция элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда элчихонанинг ҳамкорлик ва маданият бўлими бошлиғи жаноб Лоран Ориол ҳамда техник ҳамкорлик бўйича мутахассиси жаноб Сиприен Леруа ташриф буюрди.

Самимий руҳда кечган учрашувда томонлар яқинлашиб келаётган Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари олдидан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзбекистонлик пара атлетларнинг Францияда бўладиган ўқув-машғулот йиғинлари ва нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этишига кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўз навбатида жаноб Лоран Ориол икки мамлакат Миллий паралимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйишга яқиндан кўмаклашишини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер