Ўзбекистон болалар тўйиб овқатланмайдиган давлатлар рўйхатига киритилди
Ўзбекистон яна бир халқаро рўйхатдан ўрин олди. Бироқ бу қувончли хабар эмас. Гап шундаки, ЮНИСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган болалар тўйиб овқатланмайдиган давлатлар рейтингида Ўзбекистон 11-ўринни банд қилиб турибди.
Мазкур рўйхатда дунёнинг 63 та давлати номи келтирилиб, улар 3 гуруҳга бўлинган. Хусусан:
1. Юқори даражада;
2. ўрта даражада;
3. Паст даражадаги озиқ-овқат қашшоқлиги қайд этилган.
Учинчи гуруҳга Беларус, Туркманистон ҳамда туризм салоҳияти билан ажралиб турувчи Грузия ва Вьетнам каби давлатлар киритилган.
Ўзбекистонда эса тўйиб овқатланмаслик даражаси иккинчи гуруҳда қайд этилган. Шунингдек мазкур гуруҳдан Ироқ, Иордания каби давлатлар ҳам ўрин олган.
Болалари тўйиб овқатланмайдиган асосий давлатлар сифатида эса Афғонистон, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатлар кўрсатилган.
Қайд этилишича, болаларнинг соғлом ўсиши ва ривожланиш учун болалар 8 та турдаги маҳсулотлар истеъмол қилиниши лозим. Булар:
1. Кўкрак сути;
2. Дон маҳсулотлари, резаворлар, тропик мевалар;
3. Дуккаклилар, ёнғоқ ва уруғлар;
4. Сут маҳсулотлари;
5. Гўшт маҳсулотлари;
6. Тухум;
7. А витаминига бой мева ва сабзавотлар;
8. Сабзавотлар ва бошқалар.
Ушбу рўйхатга кирмаган давлатлар болалари эса буларнинг камида 5 тасини истеъмол қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг