«Ўзбекистон БМТ: ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

16:44 24 Октябр 2025 Жамият
326 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

24 октябрь куни «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасининг анжуманлар залида «Ўзбекистон БМТ: ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Сарбон университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган бўлиб, давлатимиз раҳбарининг мазкур нутқи халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилган. Дунёдаги мураккаб геосиёсий вазият шароитида БМТнинг 80 йиллик фаолияти ва унинг жаҳон тинчлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни айни пайтда янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Анжуман аввалида иштирокчилар «Миллат фидойилари» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига ҳурмат изҳор этдилар ва ёдгорлик пойига гулчамбар қўйдилар.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Конференцияга Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Олимжон Ўсаров модераторлик қилди. Тадбирда халқаро ҳуқуқ ва сиёсат соҳасида катта билим ва тажрибага эга мутахассислар маъруза билан иштирок этдилар. Жумладан, Мудофаа вазирининг ўринбосари, генерал майор Ҳамдам Қаршинев, Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев, Сарбон университети ректори, техника фанлари доктори Одилбек Аскаралиев ҳамда «Замонавий медиа таълим» НТМ директори, филология фанлари доктори, доцент Беруний Алимов сўзга чиқдилар.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбир доирасида БМТ билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган халқаро ташаббусларнинг амалий аҳамияти, шунингдек, глобал ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашдаги роли юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Конференцияда Мудофаа вазирлиги тизимидаги қатор илмий ва маданий муассасалар, жумладан, Ўзбекистон Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маданият департаменти ҳамда «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси тадқиқотчилари ҳам иштирок этдилар.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Хулоса қилиб айтганда, «Ўзбекистон БМТ: ҳамкорлик истиқболлари» мавзусидаги мазкур илмий-амалий конференция нафақат миллий ва халқаро даражадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, балки тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлида Ўзбекистоннинг конструктив ташаббусларини яна бир бор намоён этиш учун муҳим минбар бўлди. Анжуманда илгари сурилган фикр ва таклифлар БМТ билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик муҳитини кенгайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер