Ўзбекистон автомобиль саноати 2025 йилга нималарни режа қилмоқда?
Архив фото
25 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевга автомобиль саноатида қилинаётган ишлар ва келаси йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди.
Иқтисодий чоралар натижасида соҳада таннарх 4 фоизга камайган. “Uzavtosanoat” бошқаруви раиси Улуғбек Розуқулов олдиндаги режалар ва вазифалар юзасидан давлат раҳбарига ахборот берди.
Мамлакат саноатида автомобилсозлик улуши 10 фоизни ташкил этади. Жорий йилнинг ўн ойида 338 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 1 400 турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилган. 455 млн долларлик экспорт амалга оширилган.
2025 йилги режаларда эса 450 мингта автомобиль ишлаб чиқариш ва экспортни 700 млн долларга етказиш кўзланмоқда.
Ҳудудий корхоналар билан кооперацияни кучайтириб, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган. 700 та детални ўзлаштириш бўйича 325 млн долларлик 63 та лойиҳа амалга оширилади.
Айтиб ўтиш мумкин, Хитойнинг “BYD” компанияси билан ҳамкорликда Жиззахда барпо этилган электромобиль заводида “Chazor” ва “Song Plus Champion” каби машиналар ишлаб чиқарилмоқда.
Келгуси йилларда компанияда моделлар қаторини кенгайтириш режалаштирилган. Қиймати 300 млн долларлик иккинчи босқич доирасида электромобиллар сони йилига 200 минг донага, учинчи босқичда 500 минг донагача етказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг