Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди
Бугун, 30 январь куни футзал бўйича Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати мусобақасининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралия билан куч синашди. Учрашув 4:2 ҳисобида Нодир Элибоев бошқарувидаги жамоанинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 8-дақиқада Якоб Харб томонидан очилди. 1 дақиқа ўтиб ушбу футболчининг ўзи Австралиянинг иккинчи голини киритди. 10-дақиқада Анасхон Раҳматов ҳисобни қисқартирди. 18-дақиқада Ихтиёр Ропиев Ўзбекистон термасининг иккинчи голини киритди.
19-дақиқада Илҳом Ҳамроев ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим 3:2 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 37-дақиқасида Музаффар Аҳаджонов ўйиндаги сўнгги голни киритди. Шу тариқа баҳс 4:2 ҳисобида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги учинчи ўйинини 1-февраль куни Япония терма жамоасига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг