«Ўзбекистон – Арманистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзоларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди

09:24 16 Сентябр 2025 Сиёсат
93 0

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни «Ўзбекистон – Арманистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзолари ўртасида онлайн учрашуви ташкил этилди.

Унда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги фаолиятида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланиб, улар мустаҳкам тарихий асосларга эга эканлиги ҳамда ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга, томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик салоҳияти юқори эканини таъкидлаб, парламентлараро мулоқот орқали бу йўналишларда қўшма ташаббусларни амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.

Шунингдек, таълим ва туризм соҳасида қўшма дастурларни йўлга қўйиш, университетлар ва илмий марказлар ўртасида академик алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?