Ўзбекистон анимация студиялари ассоциациясига янги раҳбар тайинланди
Абдулатиф Ҳайдаров Ўзбекистон анимация студиялари ассоциациясига раҳбар этиб сайланди.
Сайлов кеча, 24 сентябрь куни ассоциациясининг умумий йиғилишида амалга оширилган.
Ҳайдаров маҳоратли ижодкор ва кўплаб анимацион фильмлар муаллифи ҳисобланади.
У 2010 йилдан бошлаб эркин ижодкор сифатида, 2016 йилдан эса “ASTIR ANIMATION STUDIO” МЧЖ раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Абдулатиф Ҳайдаров “Автосаргузаштлар”, “Сайёҳ” мультсериаллари, “Хасис баққол”, “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”, “Тўмарис” ва “Абу Райҳон Беруний” каби анимацион фильмларга муаллифлик қилган.
Шунингдек, у мазкур картиналар орқали миллий анимация соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг