Ўзбекистон 70 миллион АҚШ долларидан ортиққа гилос экспорт қилган
Ўзбекистон 2024 йилнинг дастлабки 8 ойида катта миқдордаги гилосни чет давлатларга экспорт қилган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-август ойларида 16 та давлатга қиймати 70,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 32,2 минг тонна гилос экспорт қилган.
Маълум қилинишича, гилос экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17,5 миллион АҚШ долларига ошган.
2024 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар рўйхатида Россия 25,4 минг тонна билан биринчи ўринда турибди.
Ўзбекистондан энг кўп гилос экспорт қилган мамлакатларнинг «ТОП-9»лиги эса қуйидагича:
1. Россия – 25,4 минг тонна
2. Қозоғистон – 3,5 минг тонна
3. Қирғиз Р. – 2,7 минг тонна
4. Беларусь – 193 тонна
5. БАА – 118 тонна
6. Хитой – 91 тонна
7. Корея – 28 тонна
8. Малайзия – 17,4 тонна
9. Саудия Арабистони – 7,1 тонна
Аввалроқ, «Авиценна» номли миллий бренд яратилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг