“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди
Президент Фармони (ПФ–158-сон, 11.09.2023 й.) билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўзи вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:
— ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;
— барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
— сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
— қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
— “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:
➖ давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;
➖ Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;
➖банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.
2023/2024 ўқув йилидан:
➖ умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;
➖ Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг