Ўзбек товарларининг Британияга экспорти ҳажми оширилади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги Экспорт ва савдо департаменти бош директори Найл Маккензи билан учрашди. Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, 28-30 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Британия кенгашининг навбатдаги йиғилишини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказишга келишиб олинди. Найл Маккензи Ўзбекистон – Британия савдо-иқтисодий алоқаларини янада кенгайтириш, икки томонлама савдо айланмаси ҳажмини оширишда ўзаро тенг манфаатли ҳамкорликни олиб бориш, ўзбек товарларининг Британияга экспортини илгари суришда ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг