Ўзбек тили байрами Самарқандда ҳам кенг нишонланди

Самарқандда ҳар йили Ўзбек тили байрами шаҳардаги марказий истироҳат боғида ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланади.
Бу йил ҳам шу анъанага мувофиқ мазкур боғда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил тўлиши ҳамда Ўзбек тили байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул ходимлари, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов йиғилганларни Ўзбек тили байрами билан қутлади. Тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек тили миллатнинг ғурури, тарихий хотираси ва маънавий пойдевори эканини таъкидлаб, тилимизнинг давлат тили сифатидаги мақоми мустаҳкамланиб, унинг нуфузи йилдан-йилга ортиб бораётганини қайд этишди.
Алишер Навоий ҳайкали пойида ўтказилган адабий-маърифий тадбирда шоирлар ва турли миллатга мансуб талабалар ўзбек тилида шеърлар ўқиди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг