Ўзбек киноижодкорлари Голливудда
Фото: Кинематография агентлиги
Аввал хабар берилганидек, АҚШда Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси томонидан "Абдулла Орипов" тўлиқ метражли бадиий фильмининг съёмка жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Фильм ижодкорлари Техас штати Хюстон шаҳрида ўзбек замонавий шеъриятининг «Навоий»си Абдулла Орипов ҳаётининг сўнги лаҳзаларини киноленталарга муҳрлаш мақсадида шоир яшаган шаҳарда суратга олиш ишларини олиб боришди. Шунингдек, съёмка жараёнларининг маълум қисми АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ҳам давом этди.
Фильмда шоирнинг набираси Афсона ҳам роль ижро қилмоқда. Кинокартинада Абдулла Ориповнинг АҚШдаги ҳаёти, умрининг сўнгги лаҳзалари ҳам акс эттирилади.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилаётган фильм бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифлари Минҳожиддин Мирзо, Муқаддас Усмонова ва Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Музаффархон Эркинов, постановкачи оператор Равшан Мирзакамолов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг